"Манчестер Сити" Лерой Санега Ла Лига клубидан ўринбосар топиб қўйди

"Манчестер Сити" клуби "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Микель Оярсабалагани шартномасида кўрсатилган 75 млн евро товон пулини тўлаб сотиб олишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” 22 ёшли футболчини фақатгина Лерой Сане “Бавария”га ўтган тақдирда сотиб олишлари мумкин. Агар шу ҳолат юз берса, “Сити” испан клуби билан Оярсабалаганинг трансфери бўйича кўп тортишиб ўтирмайди ва шартномадаги товон пулини тўлаб сотиб олади.

Маълумот учун, Оярсабалага “Реал Сосьедад” тарбияланувчиси ҳисобланади. У Сан-Себастян шаҳри жамоасида шу кунгача жами 151та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!