"Манчестер Сити" Маҳрезга ўринбосар топди
"Манчестер Сити" Риёд Маҳрезни "Ал-Аҳли"га қўйиб юборганидан кейин, унинг ўрнига вингер қидирмоқда. Вариантлар орасида "Кристал Пэлас" аъзоси Эберечи Эзе бор эди. Аммо бошқа футболчиларни ҳам раҳбарият кўриб чиқмоқда.
Фабрицио Романо хабар беришича, "Ренн" вакили Жереми Докуга қизиқиш билдирмоқда. Агарда томонлар келиша олса, 21 ёшли вингер Манчестер жамоасига ўтиши мумкин.
Маълумот учун, Доку ўтган мавсумда клуби таркибида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди 4 та асисст амалга оширди.
Фикрлар