"Манчестер Сити" Моуриньо топган футболчини олиб қўймоқчи

 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо анчадан бери кўз остига олиб юрган "Саутгемптон" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Манчестер Сити"га ўтиб кетиши мумкин.
 
"Манчестер Сити" оғир жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан Венсан Компани ўрнига Виргил ван Дейкни ўйнатмоқчи. Футболчининг "Саутгемптон" билан тузган шартномаси 2022 йилгача давом этади ва унинг трансфер нархи 14 миллион фунтни ташкил қилади. Бироқ бу суммани тўлаш "Манчестер Сити"га ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.
 
25 ёшли футболчи "Саутгемптон" таркибида жами 18 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!