"Манчестер Сити" мухлислари учун ажойиб хушхабар!

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро жамоа машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Аргентиналик тўпурар ўтган мавсум рестартидан сўнг июнь ойида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Шундан буён у майдонга тушмай келаётган эди.

32 ёшли Агуэро “Манчестер Сити” сафида шу пайтгача жами 370 та ўйинда майдонга тушди ва 254 та гол ҳамда 73 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

"Манчестер Сити" навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни "Арсенал"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!