“Манчестер Сити” мухлислари учун нохуш хабар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” мухлисларига нохуш хабарни айтди. Испаниялик мураббий “шаҳарликлар”нинг асосий юлдузи Эрлинг Ҳоланд соғлиғида муаммолар борлиги айтди. Шу сабабли, норвегиялик ҳужумчи ўртоқлик учрашувларида кам ўйнамоқда.

“ Эрлинг ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Биз таваккал қилмоқчи эмасмиз. Лекин, барибир у машғулотлар ва ўйинларда янги даражага чиқиши керак. Мавсум бошланяпти, бироқ Ҳоланд билан таваккал қиладиган бўлсак уни 3-4 ойга йўқотишимиз мумкин”,- деди Хосеп Гвардиола.

“Манчестер Сити” 2024/25 мавсумнинг биринчи расмий ўйинини Англия Суперкубогида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади. Дерби 10 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!