«Манчестер Сити»ни АПЛда қолдириб, ҳар йили жазолаш таклиф этилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» клуби кўплаб молиявий қоидаларни бузгани расман тасдиқланди. Энди Премьер-лига етакчиларидан бири жиддий жазога дуч келиши мумкин, аммо ҳозирча жаза қандай кўринишда бўлиши аниқ эмас. Шу билан бирга, «шаҳарликлар» мустақил комиссия қарори устидан шикоят беришга тайёрланмоқда, демак, жараён яна маълум муддатга чўзилиши кутилмоқда.

The Touchline нашри ёзишича, Премьер-лига клубларидан бирининг собиқ раҳбари «Манчестер Сити» қандай тарзда жазоланиши мумкинлиги ҳақида эҳтимолий сценарийни маълум қилган. Унга кўра, жамоа Премьер-лигада қолдирилади, аммо ҳар мавсум бошида учдан беш йилгача доимий равишда 20–25 очкодан маҳрум қилиниши мумкин.

Агар бундай тизим амалга оширилса, «Манчестер Сити» учун ҳар йили Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш анча қийинлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!