"Манчестер Сити"нинг сентябрь ойидаги энг зўр футболчиси аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади. Бу унвонга жамоанинг норвегиялик марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд сазовор бўлди. 

Мухлислар ўртасида ўтказилган овоз беришда «шаҳарликлар» ҳужумчиси 44 фоиз овоз тўплаб, Марк Гехи ва Эллиот Андерсонни ортда қолдирди.

26 ёшли Холанд жорий ойда барча мусобақалар доирасида тўртта ўйин ўтказди ва бешта гол уришга муваффақ бўлди.

Энцо Мареска бошқарувидаги «Манчестер Сити» ҳозирча Англия премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ҳисобида 15 очко мавжуд. 

Чемпионатнинг олтинчи турида «шаҳарликлар» сафарда «Ливерпуль»га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 11 октябр кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!