"Манчестер Сити" "Ноттингем" футболчиси учун 120 миллион фунт таклиф қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон бўйича таклифини оширди, деб хабар бермоқда журналист Дэвид Орнштейн.

Манбаларга кўра, Англия кубогининг амалдаги чемпиони 22 ёшли футболчи учун 106 миллион фунт тўлашга тайёр. Турли бонус шартлари бажарилса, ушбу сумма 120 миллион фунтдан ҳам ошиб кетиши мумкин.

Шу билан бирга, "Ноттингем Форест" шошилмаяпти. Клуб раҳбарияти кафолатланган тўлов миқдорини Британия футболидаги рекорд сумма — Александр Исакнинг "Ливерпуль"га 125 миллион фунт эвазига амалга ошган трансферидан ҳам юқори бўлишини истамоқда.

Эллиот Андерсон ўтган мавсумнинг энг ёрқин очилмаларидан бири сифатида тилга олинмоқда. У 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 50 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

Агар келишув "Ноттингем Форест" талаб қилган шартлар асосида амалга ошса, у Британия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!