"Манчестер Сити" ўз майдонида "Вест Бромвич"ни енга олмади (видео)

Англия премьер-лигасининг 13-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Вест Бромвич”ни қабул қилди.

“Этихад”даги ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, Илкай Гюндоган 30-дақиқада ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунланиш арафасида Рубен Диаш (43' автогол) ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!