"Манчестер Сити" қийинчилик билан ғалаба қозонди
АПЛ 20-туридан ўрин олган "Брентфорд" - "Манчестер Сити" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 0:1 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Фоден томонидан киритилган гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар сони 50 тага етди. Айни дамда улар АПЛ пешқадами бўлиб турибди. 20 очкоси бор "Брентфорд" эса 14-поғонани банд этган.

Фикрлар