“Манчестер Сити” раҳбарияти якуний қарорни Гвардиоланинг ўзига қолдирди

"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолага келажагини ўзи ҳал қилиш имконини беради. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, Гвардиоланинг ўрнига ҳамон Лондоннинг "Челси" клуби собиқ устози Энцо Мареска асосий номзод бўлиб турибди. "Манчестер Сити"да "Бавария" устози Венсан Компани таклиф этилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Марескага юқори баҳо берилмоқда. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти қачон кетишни Гвардиоланинг ўзига қолдирмоқда.

Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. "Шаҳарликлар" Премьер-лига жорий мавсумида 30 та ўйиндан сўнг жадвалда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб ҳисобида 61 очко бўлиб, пешқадам "Арсенал"дан 9 очко ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!