
"Манчестер Сити" раҳбарларидан бири Холанд ва Роналдуни таққослади
"Манчестер Сити" бош директори лавозимида ишлаб келаётган Ферран Сориано норвегиялик Эрлинг Холанднинг феъл-атвори ҳақида гапириб, уни Криштиану Роналду билан таққослади.
"Агар Роналдунинг шериги гол урса, у буни нишонламайди. Чунки Криштиану "гол уришим керак эди," деб ўйлайди. Гап унинг ёмон одамлигида эмас. Шунчаки унинг менталитети шундай. Эрлинг бошқача. У кўп гол уради, аммо шерикларининг гол уриши унга ёқади", - деди Сориано.
Англиядаги уч йил давомида "Манчестер Сити" форварди 146 та расмий ўйинда 124 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида 21 та ассист мавжуд. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Холанднинг бозор нархи 180 млн еврони ташкил қилади.
Норвегиялик жамоа АПЛ янги мавсумини 16 август куни "Вулверҳемптон"га қарши ўйин билан бошлайди.
Фикрлар