
“Манчестер Сити”: Родригони олишимиз бошқа бразилияликка боғлиқ
“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго Гоэс шу ёз жамоасини ўзгартириши мумкин. Мадрид клубида иккинчи планга ўтиб қолган 24 ёшли футболчи гранд клублардан таклиф бўлса, қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Қимматбаҳо ўйинчи харидорлари орасида “Манчестер Сити” ҳам бор. Хосеп Гвардиола вазиятга қараб, Родригони олиши мумкинлиги айтилмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг аниқлашича, Родригонинг трансфери ҳамюрти Савиога боғлиқ бўлиб турибди. Агар “шаҳарликлар” қанот ҳужумчисини ўзлари кўзлаган нархга сота олса, ўрнига Родригони олишга тайёр.
Ҳозирча, Савиога “Тоттенхэм” даъвогарлик қилмоқда. Лекин улар нинг 21 ёшли футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилгани манчестерликларга маъқул келмади. Музокаралар давом этмоқда.
Comments