"Манчестер Сити" Санени "Бавария"га сотмайди

"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане жамоадан кетмайди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Бавария”нинг Санени яна Германияга қайтаришга урунаётгани “шаҳарликлар” раҳбариятига ёқмаяпти.

Маълумот учун, 23 ёшли Сане ўтган мавсум АПЛда жами 31та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!