"Манчестер Сити" Саненинг нархини эълон қилди

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа вингери Лерой Санени "Бавариа"га сотиш ҳақида ўйлай бошлади.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 23 ёшли немис футболчисини 150-160 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас. Таъкидлаш керакки, “Сити” Санени жамоада олиб қолишни хоҳламоқда, бироқ, агар у ўзи кетишни хоҳласа раҳбарият уни сотиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” Сане учун илк расмий таклифини юборгани ва унга кўра “шаҳарликлар”га 100 млн евро ваъда қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Лерой Сане ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 18та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!