"Манчестер Сити" Саненинг нархини эълон қилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳамон "Манчестер Сити" вингери Лерой Саненинг трансфери ҳақида бош қотирмоқда.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” 23 ёшли германиялик футболчини 100 млн еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ немис гранди Сане учун 80 млн евро таклиф қилган эди.

Айни дамда “Бавария” бу борада ўйлаш учун вақт олган ва тез орада яхшиланган таклиф юборишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!