"Манчестер Сити" спорт директори қуръадан норози!
"Манчестер Сити" спорт директори Чики Бегиристайн чемпионлар лигаси чорак финал қуръасидан норози эканлигини билдирди. "Шаҳарликлар" ушбу босқичда "Реал"га қарши майдонга тушади.
"Қандай қилиб? Ҳар доим бир хиллик. Олдинда чорак финал, биз ўтган мавсумни эслашга ҳаракат қиламиз. Имкониятлар? Тенглик. Энг кучлиларга қарши ўйнашдан хурсандмиз. Ушбу босқичгача етиб келганимиздан фахрланамиз. Биз ажойиб мавсум ўтказяпмиз, жамоа ўзига ишонади.
Чемпионлар лигаси - "Реал"нинг мусобақаси. Улар қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар бу турнирда завқланишади. Бу йил требл қайд этмоқчимиз, бунинг учун бизда жамоа бор", - деди Бегиристайн Defensa Central нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар