"Манчестер Сити" суперўйинчи учун курашдан "Манчестер Юнайтед"ни сиқиб чиқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" спорт бўлими энди "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон учун курашмайдиган бўлди.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли англиялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида "Манчестер Сити" эътироф этилмоқда. "Шаҳарликлар" ўйинчи учун умумий қиймати 120 миллион фунт стерлингдан (тахминан 140 миллион евро) ортиқ таклиф берган, бу суммага турли бонуслар ҳам киритилган. Аммо "Ноттингем Форест" раҳбарияти шу миқдорни фақат кафолатланган тўловлар шаклида, яъни бонусларсиз қоплашни талаб қилмоқда.

Transfer News Live нашри инсайдер Фабрицио Романога таяниб хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "ўрмончилар"нинг трансфер шартларига рози эмас ва Андерсон учун курашдан чиқишни маъқул топди. Клуб юқорида тилга олинган молиявий талабларни қондириш ниятида эмас. 

Шу билан бирга, айрим маълумотларга қараганда, Эллиот Андерсоннинг ўзи ҳам анча вақтдан бери "Манчестер Сити" сафига ўтишга мойиллик билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!