"Манчестер Сити" таклиф қилган нарх "Челси"на маъқул келмади
«Манчестер Сити» «Челси» таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Мало Гюстони ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Аарон Рамиро хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, «шаҳарликлар» француз футболчисининг трансфери учун 45 миллион фунт стерлинг таклиф қилган. Футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришилгани айтилмоқда.
Бироқ «Челси» бу миқдорга рози эмас.
Лондон клуби Гюстони сотиш орқали камида 70 миллион фунт ишлаб олишни кўзламоқда. Ҳозирча томонлар ўзаро келишувга эришмаган, музокаралар эса давом этмоқда.

Фикрлар