“Манчестер Сити” тарихий антирекордни янгилади

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Тоттенхэм” футболчилари Манчестердаги “Этиҳад” стадионида “Манчестер Сити” жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

Бу Хосеп Гвардиола шогирдларининг барча турнирлардаги кетма-кет бешинчи мағлубияти сифатида қайд этилди.

Opta Sport нашрининг маълум қилишича, амалдаги чемпион Англия футболи тарихида кетма-кет бешта учрашувни бой берган иккинчи жамоа бўлди. Ундан аввал “Челси” 68 йил муқаддам – 1956 йилнинг мартида қайд этилган. Ўшанда амалдаги чемпион “Челси” қаторасига беш марта мағлуб бўлган.

“Манчестер Сити” бу мавсум “Брайтон” (1:2), “Спортинг” (1:4), “Борнмут” (1:2) ва “Тоттенхэм”га (1:2), (0:4) икки марта  ютқазди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!