"Манчестер Сити" тарихий рекордини янгилади

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" АПЛнинг 31-тур қолдирилган учрашувида ҳамшаҳари "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” бир мавсумда гол уриш бўйича премьер-лига клублари орасида рекорд ўрнатишди. Хосеп Гвардиола шогирдлари бу мавсум ҳозирча рақиблари дарвозасига жами 157та гол уришди. Агар мавсум тугашига яна бир нечта ўйин борлигини инобатга олсак, уларда ушбу рекордни янада мустаҳкамлаш имконияти бор.

Эслатиб ўтиш лозимки, бу борадаги аввалги рекорд ҳам “Манчестер Сити”га тегишли эди. Аниқроғи, Мануэл Пеллегрини бошчилигидаги “шаҳарликлар” 2013/14 йилги мавсумда жами 156та гол уришган.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" мавсум якунига қадар АПЛ доирасида "Бёрнли", "Лестер" ва "Брайтон"га қарши ўйинлар ўтказади. Шунингдек, “шаҳарликлар”ни Англия кубоги финалида "Уотфорд"га қарши баҳс кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
25/04/2019 13:34
Yutqazsang bo‘lmasmidi city!!!!????????????????????