“Манчестер Сити” “Тоттенхэм” ҳимоячисини рекорд суммага сотиб олиши мумкин

"Mirror" нашрининг хабар беришича, “”Манчестер Сити” жамоаси “Тоттенхэм Хотспур” клуби ҳимоячиси Кайл Уолкер ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Шпорлар” Уолкерни 50 млн фунт эвазига сотишга тайёрлар.

Уолкернинг кетиши учун етарлича сабаб бор. Унинг ўтган мавсум сўнгида бош мураббий Маурисио Почеттино билан муносабатлари бузилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Уолкер якунланган мавсумда АПЛда 33 ўйинда иштирок этди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!