"Манчестер Сити" трансферлардан воз кечди

“Манчестер Сити” қишки трансферлар даврида бирорта янги ўйинчи харид қилмайди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола маълумот берди.

- Биз январда ҳеч қандай трансферга қўл урмаймиз, таркибимиз тўлиқ, - деди испаниялик бош мураббий.

Гвардиола шогирдлари бу мавсум ҳам Англия премьер-лигасида ғолибликка асосий даъвогарлардан ҳисобланади.

Шунингдек, “Сити” футболчилари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Боруссия Дортмунд”, “Севилья” ва “Копенгаген”ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Гвардиола “шаҳарликлар” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни орзу қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!