"Манчестер Сити" Туркия чемпионатидан футболчи олиши мумкин

BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" Туркиянинг "Галатасарай" жамоаси ярим ҳимоячиси Габриель Сара трансфери масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда UOL нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча клуб вакиллари ўртасида расмий музокаралар бўлиб ўтмаган, "шаҳарликлар" футболчини кузатишмоқда. Сара 2018 йилдан бери "Галатасарай" сафида тўп сурмоқда, у "Норвич"дан 18 миллион евро эвазига Истанбул клуби сафига қўшилган. "Трансфермаркт" портали унинг трансфер нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда 25 ёшли бразилиялик футболчи 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 8 та голли узатма берди. Унинг жамоаси чемпионат жадвалида 5 очко фарқ билан "Фенербахче"дан илгарилаб, биринчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!