Ads

The Daily Mail хабарига кўра, иккала жамоа скаутлари футболчининг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб боришмоқда. Шунингдек  21 ёшли футболчига "Спортинг" ва "Бетис" жамоалари ҳам қизиқиш билдиришаётгани айтилмоқда. Унинг шартномасида кўрсатилган товон пули эса 15 млн еврони ташкил этади.

Ўз навбатида футболчининг ўзи интервьюларининг бирида Серхио Бускетснинг ўйинларидан роҳатланишини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Эуштакиу бу мавсум клуб сафида 12 беллашувда майдонга тушди ва 1 та гол киритди. "Шавиш" клубининг ўзи эса Португалия чемпионатида 7 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.