"Манчестер Сити" Винисиусни олиб келишга жиддий қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчига "Манчестер Сити" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" ҳужумчининг "Реал" билан шартномасини узайтириш борасидаги ноаниқликдан фойдаланишни режалаштираётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, эҳтимолий трансфер 2027 йил ёзигача амалга оширилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!