"Манчестер Сити" Холандни "Реал"дан "қизғаняпти"

"Манчестер Сити" Эрлинг Холанд билан янги шартнома имзоламоқчи. 

Норвегияликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади, аммо “шаҳарликлар” аллақачон футболчига янги шартнома таклиф қилган. Жамоанинг бу қарорга келишига Мадриднинг "Реал"и томонидан Холандга бўлаётган қизиқиш сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, скандиваниялик бомбардир жорий мавсум 45 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та  гол урди ва шерикларига 8 та самарали узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!