“Манчестер Сити” янги ҳимоячи сотиб олмоқчи

“Манчесетр Сити” “Интер” футболчиси Алессандро Бастонини сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда “CalcioMercato” нашри.

Манбанинг таъкидлашича, ҳимоячининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Жамоа Бастонини трансферидан пул ишлаш мақсадида уни сотиши мумкин.

“Шаҳарликлар” футболчи учун “Тоттенхэм” билан курашади. Антони Конте ўзининг собиқ шогирдини Лондон клубида кўришни истайди.

Бастони ушбу мавсум барча чемпионатдларда 21 а ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!