“Манчестер Сити” январда супертрансферни амалга оширади

“Манчестер Сити” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни трансфер қилишни режалаштирмоқда. "Шаҳарликлар"нинг асосий тўпурари Эрлинг Холанд ҳам раҳбариятга ўзи билан бирга ўйнаган Беллингемни олиб келишни тавсия қилган эди. 

Агар клуб англиялик футболчини қўлга кирита олса, Хосеп Гвардиола жамоа сардори Илкай Гюндоғанни “Барселона”га қўйиб юборади.

Жуд Беллингем айни пайтда харидор энг кўп футболчига айланган. Евпропанинг деярли барча гранд клублари 19 ёшли ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Дортмундликлар ўз ярим ҳимоячисини ушлаб қола олмаслигини билади. Шу боис, катта даромад кўриш мақсадида Беллингемни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!