"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси "Атлетико"га ўтиши мумкин

  • 24 февраль, 16:38
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хорватия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич Испания чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 30 ёшли хавбек "Атлетико"га ўтмоқчи. Ковачичнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Хорватиялик хавбекнинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда. Ковачич "Манчестер Сити" сафида 2023 йилдан бери тўп тепиб келмоқда.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида 22 та беллашувда майдонга тушди. Мазкур тўқнашувларда Матео ўз ҳисобига 4 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!