"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси "Барселона"га ўтадиган бўлди

"Манчестер Сити" футболчиси "Барселона" билан келишувга эришди.

"Барселона" ўз таркибини кучайтириш устида фаол ишламоқда. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, Каталония клуби 32 ёшли германиялик хавбек билан шартнома борасида келишиб олган.

Манбага кўра, келишув "1+1" схемаси бўйича амалга оширилади ва бу "Барселона"га молиявий фейр-плей қоидаларига мослашиш имконини беради. Қайд этилишича, Гюндоган мавсумига 10 миллион евро маош кафолатланмоқчи бўлган, бироқ музокаралар давомида клуб 7,5 миллион евролик маош борасида келишиб олишга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, у бонуслар ҳисобига ўсиши ва ҳатто 10 миллиондан ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Илкайнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!