"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисига "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Сити" аъзоси Калвин Филлипс қишда жамоани тарк этиши мумкин. Футболчига бир қатор клублардан таклифлар тушмоқда. Улар қаторига "Ньюкасл" ҳам қўшилди, дея хабар берди "ESPN" нашри.
Аввалроқ, Фабрицио Романо ярим ҳимоячини бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкинлигини таъкидлаганди. Англиялик хавбек ҳозирча кейинги манзилини ҳал қилиб олгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Калвин 2022 йили "шаҳарликлар" таркибига келиб қўшилган. У мазкур мавсумда "Манчестер Сити" таркибида 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта ҳам голда иштирок этмади.
Фикрлар