“Манчестер Сити” ярим ҳимоячисини ижарага бериб юборди
"Манчестер Сити" 18 ёшли ярим ҳимоячи Дивайн Мукасуни мавсум охиригача "Лестер"га ижарага берди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар бермоқда.
"Мен бу ерга келганимдан жуда хурсандман ва берилган имконият учун миннатдорман. Бу мен учун ўрганиш, тажриба орттириш ва ривожланишда давом этиш учун ажойиб муҳит. Ҳар куни астойдил ишлашни, қўлимдан келган ҳамма нарсани ўзимга сингдиришни ва жамоага ёрдам бериш мумкин бўлган ҳамма жойда ўз ҳиссамни қўшишни истайман", - деди футболчи.
Мукаса 2025 йил сентябрида "Манчестер Сити"нинг асосий таркибида дебют қилган ва кубок ўйинида гол урган. Мавсум давомида у асосий жамоада 6 марта майдонга тушди ва 1 та гол урди, шунингдек, УЕФА Ёшлар лигасида 4 та ўйин ва 4 та гол, ўринбосарлар таркибида 9 та ўйин, 3 та гол ва 1 та голли узатма.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 3 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар