“Манчестер Сити” ёзда Лионель Мессига қўшиб янги дарвозабон ҳам олади

 

Жорий мавсумда ўз чемпионликка эришолмаслиги тобора ойдинлашиб бораётган “Манчестер Сити” клуби ёзда таркибини янада кучайтириш ҳаракатинир ҳозирдан бошлади. Хосеп Гвардиола жамоаси “Барселона”дан Лионель Мессини олиб келиш учун 100 миллион фунт беришга тайёрлигини маълум қилганди.

Энди Манчестер шаҳри клуби янги дарвозабон ҳам олишга қарор қилди. Клуб захира посбони Вилли Кабальеро билан шартномани узайтирмайди ва “Торино”да ижара асосида ўйнаётган Жо Хартга ҳам ишонч билдирмоқчи эмас. “Барселона”дан катта умидлар билан олиб келинган Клаудио Браво ҳам гол ўтказишдан “чарчамаяпти”.

Ҳозир “Манчестер Сити” келаси мавсум учун асосий таркибда ўйнайдиган юқори савияли дарвозабон қидирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!