"Манчестер Сити" ёзда яна бир етакчиси билан хайрлашмоқчи

  • 12 Apr 14:53
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси аъзоси Бернарду Силва жорий мавсум якунида “Манчестер Сити” клубини тарк этиши мумкин, деб хабар бермоқда "A Bola" нашри.

Tecno

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи ўз ватанига қайтиши мумкин. Унинг хизматларига Лиссабоннинг “Бенфика” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бернарду ўзининг собиқ жамоасига қайтиш учун маошини камайтиришга тайёр. У “Бенфика” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

“Шаҳарликлар” ёзда таркибни янгилаш мақсадида Бернарду билан хайрлашишга тайёр. Футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг жорий шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Comments

You must be logged in to commet!