“Манчестер Сити” зўр ҳужумчи бўйича музокараларга қайтди
“Манчестер Сити” мутасаддилари “Эвертон” ҳужумчиси Илиман Ндиайенинг трансфери бўйича ишларни қайта бошлади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Аввалроқ “ирислар” моҳир ҳужумчи трансфери бўйича “Тоттенхэм Хотспур” билан келишув устида ишлаётгани хабар қилинган эди. Унга кўра, Ндиайе “шпорлар” сафига, Ришарлисон эса “Эвертон” таркибига ўтиши керак эди.
Бироқ музокараларнинг муваффақияти Ришарлисонга боғлиқ бўлиб турибди. Бразилиялик футболчи эҳтимолий трансфер бўйича ҳали қарор қабул қилмаган.
Шунингдек, “Манчестер Сити” Ндиайе бўйича келишувга мерсисайдликлар олишни орзу қилаётган Жек Грилишни қўшишга тайёр экани айтилмоқда. Грилиш ўтган мавсумда “Эвертон”да ижара асосида ўйнаган ва клуб уни доимий тарзда сотиб олишни истаган.
Ўтган мавсумда Ндиайе барча мусобақаларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол ва 3 та ассист қайд этган.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Ндиайенинг бозордаги қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар