“Манчестер Сити”га энди Марез керак эмас
“Манчестер Сити” клуби “Лестер Сити” ярим ҳимоячиси Риёд Марезни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, жазоирлик футболчи камида мавсум сўнггига қадар “тулкилар” сафида қолади.
Илгарироқ, “Манчестер Сити” Марез учун сўнгги нарҳ – 65 млн фунт ва бир футболчисини бериш борасида “Лестер”га таклиф билан чиққани айтилган эди.
Марезнинг ўзи ўтган йилнинг май ойида клубни тарк этиш истагида эканлигини айтиб ўтган эди. Унинг “Лестер” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилда поёнига етади.
Фикрлар