"Манчестер Сити"га Жекони сотиб олишни таклиф қилишди

"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеконинг агенти Алессандро Луччи мижозининг хизматларини "Манчестер Сити"га таклиф қилди.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” 2011-2015 йилларда ушбу жамоада тўп сурган собиқ футболчисини сотиб олишни рад этган. Айтиш керакки, 34 ёшли босниялик футболчи Римда бош мураббий Пауло Фонсека билан келиша олмай қолган ва шу сабабли ҳам, жамоадан кетиши кутилмоқда.

Жеко жорий мавсум “Рома”да 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!