"Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин ПСЖ мухлисларига нохуш хабар бор

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

22 ёшли франциялик футболчи ўнг тўпиғини қайриб олган. Энди у эртага "Ланс"га қарши бўладиган чемпионат ўйинида майдонга туша олмайди.

Мбаппенинг Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда иштирок этиш ёки этмаслиги сўроқ остида қолмоқда. “Этихад”даги ўйин 4 май куни бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда парижликлар ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 37 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!