«Манчестер Сити»га қозоғистонлик вундеркинд керак

«Манчестер Сити» ва бошқа АПЛ клублари келиб чиқиши қозоғистонлик ва ҳозирда «Алтынорда» клубига тегишли бўлган Равиль Тагирни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Равиль Тагир 16 ёшда ва унга "Манчестер Сити", "Лестер Сити" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар ёзда расмий таклиф билан чиқишлари кутилмоқда.

"Бундан ташқари немис клубларидан ҳам таклиф бўлмоқда"-деб хабар бермоқда sports.kz.

Эслатиб ўтамиз, Равиль Тагир Тараз шаҳридан ва оиласи билан Туркиягa кўчиб кетган. У Туркия U-21 жамоаси сафида ҳам майдонга тушишга улгурди.

Transfermarkt Тагирни 1,4 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!