“Манчестер Сити”ни кучайтирадиган футболчи келади
Ёзги трансферлар вақтида “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоя чизиғини мустаҳкамлай оладиган футболчини трансфер қилади.
Испаниялик мутахассис биринчи бўлиб, “Интер” вакили Алессандро Бастонини олиб келишга ҳаракат қилади.
Агар “шаҳарликлар” 22 ёшли италиялик ҳимоячини Манчестерга келишга кўндира олмаса, захира варианти ҳисобланган “Лестер”нинг франциялик легионери Уэсли Фофанга мурожаат қилинади. 20 ёшли футболчи “тулкилар” таркибидаги ишончли ўйини билан Англиянинг қатор клублари эътиборига тушди. Хусусан, “Манчестер Сити” ҳам унга имкон беришга тайёр.
Алессандро Бастони ҳам миланликларнинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. Ушбу ҳимоячи А Серияда 27 та ўйин ўтказди ва жамоасининг турнир жадвалида пешқадамликни ушлаб туришига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Фикрлар