"Манчестер Сити"нинг эгалари Бразилиядан ҳам клуб сотиб олди

“Манчестер Сити”га эгалик қилувчи “City Football Group” холдинги Бразилиянинг “Баия” клубини сотиб олди. Холдинг ушбу клубнинг 90% акцияларини қўлга киритди. Айтиш керакки, “Баия” “City Football Group”га тегишли 12-клубга айланди.

Эслатиб ўтамиз, “City Football Group”га шунингдек “Манчестер Сити” (Англия), “Жирона” (Испания), “Палермо” (Италия), “Ломмел” (Бельгия), “Нью-Йорк Сити” (АҚШ), “Мельбурн Сити” (Австралия), “Монтевидео Сити” (Уругвай), “Йокогама Ф.Маринос” (Япония), “Троес” (Франция), “Мумбай Сити” (Ҳиндистон) ва “Сичуан Жун” (Хитой) клублари ҳам тегишли ҳисобланади. Бундан ташқари, Боливиянинг “Боливар” клуби холдингнинг ҳамкор клуби ҳисобланади.

2022 йилги мавсум якунида “Баия” Бразилия иккинчи дивизионида 3-ўринни эгаллаб, Бразилия А сериясига йўл олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!