"Манчестер Сити"нинг супер таркиби Гвардиолани чалкаштириб юборяпти
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйинлар учун таркиб танлашда қийинчиликларга учрамоқда, мураббий бу ҳақида гапирди.
"Майдонда 11 нафар футболчи бор - биз эса таркибдаги рақобат кучлилигига қарамай 13 кишини майдонга тушира олмаймиз, шунинг учун ҳар сафар ким захирада қолишини ҳал қилиш қийин бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам топ футболчилардан бири захирада қолишга мажбур.
Ёшим улғайган сари жисмоний ҳолатга кўпроқ ишона бошладим. Баъзида футболчиларни ҳозирги кайфиятига қараб танлайман ва бу омил таркибни аниқлашда асосий омиллардан бири ҳисобланади", - деди "шаҳарликлар" бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни "Манчестер Сити" АПЛ доирасида "Челси" билан меҳмонда баҳс олиб боради.
Фикрлар