"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳужумчиси Рахим Стерлинг ҳам "Барселона"га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, ушбу трансфер шу ёз амалга оширилиши ва унга "Барселона" ўзининг айрим футболчиларини қўшиши мумкин.

26 ёшли Стерлинг якунланган мавсум "Манчестер Сити"да жами 49 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Бундан аввалроқ “Манчестер Сити” билан шартномаси якунланган аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро “Барселона” билан 2023 йилгача шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!