“Манчестер Сити”нинг янги сардори ким бўлиши маълум
"Манчестер Сити" футболчилари Фернандиньо жамоадан кетганидан кейин янги жамоа сардорини танлади.
“Шаҳарликлар” расмий сайти хабарига кўра, ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган жорий мавсумдан эътиборан клубнинг сардорлик боғичи билан майдонда ҳаракат қилади, ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне эса вице-сардорга айланган.
Эслатиб ўтамиз, Фернандиньо таркибда бўлган пайт Гюндоган вице-сардор ҳисобланар эди.
Кеча “Ман Сити” Англия Премьер лигаси 2-тури доирасида “Борнмут”га қарши майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар