Келгуси икки мавсум давомида УЕФА миқёсидаги еврокубоклардан четда қолиши маълум қилинган "Манчестер Сити" клуби трансферлар ойнаси вақтида таркибни бир қатор футболчилар билан кучайтириб олишни мақсад қилган.

"Sky sports" сайти берган хабарда манчестерликлар "Наполи" футболчиси Калиду Кулибалининг хизматларига қизиқиб қолгани айтилган. Неаполликлар футболчи учун талаб қилаётган нарх (87 млн фунт-стерлинг) келгусида пандемия муносабати билан пасайиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Сенегаллик ҳимоячидан ташқари "Сити" шорт-листидан Люка Эрнандес, Нельсон Семеду ва Леон Бэйли ўрин олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар