"Манчестер Юнайтед" - "Челси": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    МЮнинг хавфли қарши ҳужуми зарбагача етиб бормади. Марсьяль узатмада адашди.

  • 90+'

    Майдоннинг нариги томонида фақат Де Хеа қолди. Барча ҳужумда, "Челси" эса чизиқли ҳимоя ташкил қилиб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90+'

    Мейсон Саунт ўрнига Педро майдонга тушди.

  • 89'

    Фернандешнинг нозик тегиниш билан Игалога юқорилатиб узатган тўпига дарвозабон биринчи чиқиб келди.

  • 86'

    Лофтус-Чик Ковачич ўрнида ҳаракат қилади.

  • 85'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бруну Фернандеш 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Тўп чапга, Кабалеро эса ўнгга кетди.

  • 85'

    Марсьяль жарима майдони ичидаги фаоллик эвазига пенальти ишлади.

  • 82'

    Тўп назорати манчестерликларда, аммо айтарли ҳужум йўқ.

  • 80'

    Виллиан ўрнида Хадсон-Одои, Жиру ўрнида Абрахам ҳаракат қилади.

  • 79'

    Решфорд ўрнига Игало, Ван-Бисакка ўрнига эса Фосу-Менса майдонга тушди.

  • 78'

    "Челси" жарима майдони ичига қамалиб олди.

  • 75'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рюдигер ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. Йўқ, автогол экан. Қанотдан узатилган тўпни Харри Магуайр дарвозасига тўғрилаб юборган.

  • 73'

    Ўнг қанотда очилиб бораётган Жеймс тўп билан таъминланди. Унинг жарима майдони марказига узатган тўпи йўлини ҳимоячилар тўсди.

  • 71'

    Поль Погба Матэо Ковачичга қарши қўпол ҳаракат қилди. Сариқ карточка.

  • 68'

    Футболчилар бироз нафас ростлаб олишади.

  • 66'

    Бурчак узатмасига Магуайр кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 65'

    Жарима зарбасини "Челси" ҳимоячилари майдондан чиқариб юборишди.

  • 63'

    Гринвуд ва Рюдигер тўқнашиб кетди. Яна шифокорларга иш бор.

  • 57'

    Маунт жарима майдончасида яхши очилди ва қулай имкониятдан зарба берди. Бироз юқоридан ўтиб кетди.

  • 56'

    Шунингдек, Гринвуд Дениэль Жеймс ўрнига майдонга тушди.

  • 56'

    Фред ўрнига Погба майдонга тушди.

  • 52'

    Марсьяль жарима майдончасига тезлик билан кириб бориб, хаввфли зарба берди. Бироқ тўп ўнг томондаги устун олдидан ўтиб кетди.

  • 51'

    Яна Маунт қанотда фаоллик кўрсатиб тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 46'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мейсон Маунт ҳимоячиларнинг иккинчи тайм дастлабки сонияларидаёқ йўл қўйган хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозанинг ўнг бурчагига тўпни жойлаб қўйди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Виллиан қанотдан Аспиликуэтани олдинга бошлади. Сезарнинг пасидан сўнг Жиру оҳистагина тўпни дарвозага тўғрилаб юборди.

  • 45+'

    Дениел Жеймснинг ҳужумчиларни бирга-бир вазиятга чиқарувчи пасини Кабалеро ўқиди. Тўп унинг қўлларида.

  • 45+'

    Энди ҳозиргина майдонга тушган Марсьяль майдонда ётибди. Бу тайм тугайдими, йўқми?!

  • 45+'

    Замбил орқали Байи олиб чиқиб кетилди. Ўйин давом этади.

  • 45+'

    Байига майдон четида ҳам жиддий тарзда ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйин шу сабабли тўхтаб турибди.

  • 45+'

    Марсьяль жароҳатланган Байи ўрнига майдонга тушди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Байи бу сафар Магуайр билан тўқнашиб кетди. Иккала футболчига ҳам ёрдам керак.

  • 40'

    Зума билан ҳаводаги курашда Байи кичик жароҳат олди. Тиббиёт ходимлари уни олиб чиқиб кетишди.

  • 39'

    Чап қанотдан узатилган тўпга Курт Зума боши билан зарба берди. Иккинчи қаватда ютиб чиққач, муваффақиятли зарба бериш қийин эди.

  • 37'

    Решфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордан қайтди. Энди қизиллар бошидан ҳужум уюштиради.

  • 36'

    Ковачич Брунуни очиқчасига тўхтатиб қолди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. Ҳозирча карточка йўқ.

  • 33'

    Виллиан чап қанотдан ярим майдонни бир ўзи босиб ўтиб ичкарига пас берди. Аммо тўп баланддан ўтиб кетди.

  • 31'

    "Челси" футболчиси жарима майдони олдида қоидани бузди. Хавфли нуқтадан Фернандеш томонидан берилган зарба унчалик ўхшамади ва Кабаллеро тўпни осонлик билан қайтарди.

  • 30'

    "Манчестер Юнайтед" "Челси"ни жарима майдонига қамаб қўйди.

  • 26'

    Бруну Фернандеш рақиб билан тўқнашувдан сўнг тиббий ёрдам олишига тўғри келди. Ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.

  • 24'

    Майк Динь футболчиларни чанқоқларини босиб олишга чақирди.

  • 22'

    Виллианнинг бурчакдан узатган тўпига жамоадошларидан ҳеч ким зарба бера олмади.

  • 22'

    Мейсон Маунт жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлини блоклашга муваффақ бўлишди.

  • 21'

    Оливье Жиру жамоадоши Маунт билан фол ишлатиш бўйича пойга ўйнаётганга ўхшайди. Француз ҳужумда қоидани бузди.

  • 17'

    Оливье Жиру яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди... Аммо офсайд.

  • 15'

    Қанотдан узатилган тўпга Маркос Алонсо боши билан зарба берди. Вазият анчагина хавфли эди. Бироқ тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 14'

    Оливье Жиру ҳужумда фол ишлатди.

  • 10'

    Рис Жеймс узоқроқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Де Хеа аввалига тўпни ушлаб қола олмади. Қайтган тўпга берилган зарбани эса муваффақиятли қайтарди.

  • 8'

    Маунт майдон марказида қўполлик ишлатди.

  • 5'

    Бруну Фернандешнинг қанотдан узатган тўпи анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда Байи яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштиришга эришди. "Челси" тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!