"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон": Матнли трансляция
Бир неча дақиқалардан сўнг АПЛ 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин
- 90'

Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" очко йўқотди.
- 90'

Роналду офсайдда эмасди. Ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйинни тўхтатди.
- 90'

Демарей Грей ўз ўрнини Доббинга бўшатиб берди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
- 89'
Жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини Санчо кучсиз зарбаси билан деярли барбод қилди. Пикфорд ортиқча қийинчиликсиз тўпга эга чиқди.
- 87'
Сульшер шогирдлари сўнгги дақиқаларда катта куч билан олдинга ташланмоқда.
- 85'

Йерри Мина жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни бекор қилди.
- 83'
Рафаэль Бенитес шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда.
- 81'
Поль Погбанинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 78'
Фернандеш жарима майдонига пас оширди. Тўпга ҳеч ким ета олмади.
- 76'
Мэйсон Гринвуд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 74'
Роналду ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Ноаниқ.
- 72'
МЮнинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ пас туфайли эрта якунланди.
- 70'

Фред ўз ўрнини Поль Погбага бўшатиб берди.
- 69'
Люка Диннинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 67'
Гол ўтказиб юборган манчестерликлар дарҳол босим уюштира бошлади.
- 65'

ГОООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди!
Дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Таунсенд жамоасининг чиройли ҳужумини гол билан якунлади.
- 62'
"Ирисчилар" ҳужумларини якунлайдиган футболчи топилмаяпти.
- 61'
Жарима майдони остонасида Гринвудни Аллан усталик билан тўхтатди.
- 59'
Демарей Грейнинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 57'

Марсьяль ҳамда Кавани ўрнига Санчо ва Роналду майдонга тушди.
- 55'

Люк Шоу ўзини ноқулай ҳис қилмоқда, чоғи. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 53'
Рондон жамоадоши узатган тўпга ета олмади.
- 50'
Манчестерликлар иккинчи таймни ҳам фаолроқ ўтказмоқда.
- 48'
Фернандешнинг узатмасидан кейин тўпни Годфрей майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Антони Марсьяль йўллаган навбатдаги зарбани Пикфорд бартараф этди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
- 43'

ГООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Бруну Фернандешнинг узатмасидан кейин Марсьяль дарвозани ишғол этди!
- 40'
Бўлим сўнгига келиб томонлар темпни бироз пасайтирди.
- 37'
МакТоминей қанотдан жарима майдонига пас берди. Марсьяль тўпни дарвозага йўллай олмади.
- 36'
Дукуренинг аниқ зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.
- 34'

Гордонга нисбатан қоида бузган Гринвуд огоҳлантирилди.
- 33'

Демарей Грейнинг кучли зарбасини Де Хеа бартараф этди.
- 31'
Қанотдан оширилган тўпни МЮ ҳимоячилар узоқлаштирди. Рондон тўпни дарвозага йўллай олмади.
- 29'
Футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди.
- 28'
Гордонга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. "Эвертон"да стандарт вазият.
- 26'

Гринвуднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Пикфорд ушлаб олди.
- 25'
Дукуренинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 23'
Сульшер шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда.
- 21'

Эдинсон Кавани боши билан дарвозани нишонга олди. Пикфорд ўз ўрнида!
- 20'
Тўп назорати "қизиллар" томонда бўлиб турибди.
- 17'

Бурчак тўпини майда пас билан ўйинга киритган мезбонлар якунда тўпни йўқотди.
- 15'
Майкл Киннинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 13'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Ливерпулликлар ҳам бироз фаолликни оширди.
- 10'
Рондоннинг уринишини Варан бартараф этди. Меҳмонларда қулай имконият юзага келганди.
- 8'
Манкунияликлар ўйинни ўз назорати остида давом эттирмоқда.
- 6'
Уан-Биссака берган пасга Марсьяль ноаниқ зарба йўллади.
- 4'
Бруну Фернандешнинг узатмасидан сўнг Шоу тўпга ета олмади.
- 3'
Кутилганидек, мезбонлар илк дақиқалардан фаол тарзда олдинга ўтмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади!
Фикрлар