"Манчестер Юнайтед" - "Лестер": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. МЮни мағлуб этган "Лестер" "Манчестер Сити"нинг чемпион бўлишига қарашиб юборди!

  • 90+2'

    Фернандешнинг узатмасидан кейин тўпга Кавани етиб бора олмади. Энди жуда қийин.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқалар "қизил иблислар"нинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 86'

    Манкунияликлар навбатдаги бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 84'

    МЮ ўйинни жонлантирди. Брунунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 82'

    Кавани тўп учун курашда рақибини туртиб юборди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 80'

    Рожерс майдон марказини кучайтирди: Варди ўрнига Чудури ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Амад Диалло ўз ўрнини Бруну Фернандешга бўшатиб берди.

  • 78'

    Меддисоннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 76'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Рэшфорд жамоаси қарши ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 75'

    Алекс Теллеснинг узатмаси дарвоза томон йўналди. Бироқ аниқ эмас.

  • 72'

    Тилеманснинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишни уддалади.

  • 70'

    Жарима майдони яқинида Меддисон йиқилиб тушди. Ҳакам негадир жарима зарбаси белгиламади.

  • 68'

    "Иштаҳаси очилган" "тулкилар" фаолликда давом этмоқда.

  • 66'

    ГОООООООООЛ! "Лестер" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Жарима майдонига узатилган тўпни баланд сакраган Суюнжу дарвозага киритди.

  • 66'

    Сульшер ҳам юриш амалга оширади: Амад Диалло ва Мэйсон Гринвуд ўрнига Рэшфорд ҳамда Кавани ўйинга қўшилди.

  • 65'

    "Лестер" сафида ўзгариш: Айозе Перес ўз ўрнини Жэймс Меддисонга бўшатиб берди.

  • 64'

    Тўп назорати "тулкилар" томонга ўтди.

  • 61'

    Тилеманснинг узатмасига Варди ета олмади.

  • 59'

    Ихеаначонинг яқин масофадан берган зарбасини Де Хеа қайтарди.

  • 58'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни МЮ ҳимоячиси узоқлаштирди.

  • 55'

    "Қизил иблислар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 53'

    Қанотда Фофана Гринвудга нисбатан қоида бузди. Мезбонларда стандарт вазият.

  • 51'

    Ўйин бироз паст темпда давом этмоқда.

  • 48'

    Тўпни МЮ футболчилари назорат қилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Тилеманснинг зарбаси жонли девордан ўтмади. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

  • 45+1'

    "Лестер" жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Жэйми Варди ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 39'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликни биринчи планга чиқарди.

  • 37'

    Тўп учун курашда Суюнжу Гринвуддан чаққонроқ ҳаракат қилди.

  • 36'

    Рожерс шогирдлари тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 34'

    Уильямс тўпни дарвозабонга қайтаришда хатога йўл қўйди. Унинг бахтига, Де Хеа тўпга Вардидан олдин етиб келди.

  • 32'

    МЮ позицион ҳужумлар уюштирмоқда. "Лестер"нинг тактикаси қарши ҳужумларга асосланган.

  • 29'

    Ихеаначонинг пасидан кейин Варди офсайдда қолиб кетди. Жэйми тўпга югурмади.

  • 27'

    Тилеманснинг узатмаси дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди. Де Хеа хавфни бартараф этди.

  • 26'

    Аксарият ҳолларда футболчилар пасларни ноаниқ амалга оширяпти.

  • 24'

    Манкунияликлар тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 22'

    Вардининг узатмасидан кейин Туанзебе тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 20'

    Марказда Ндиди Хуан Матага нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 17'

    Ван Де Бекнинг узатмаси шеригига қадар етиб бормади.

  • 15'

    ГОООООООООООЛ! Мезбонлар кўп ўтмай ҳисобни тенглаштирди!

    Жарима майдони ичида бир рақибини алдаб, қулай имкониятга эга бўлган Гринвуд аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 14'

    Тўп назорати Брендан Рожерс шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 12'

    Манчестер шаҳрида ёғаётган кучли ёмғир футболчитлар ҳаракатига ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

  • 10'

    ГООООООООООЛ! Кутилганидек, меҳмонлар учрашувда ҳисобни очди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Томас дарвозанинг тўққизлик бурчагига жойлаб қўйди.

  • 8'

    "Лестер" футболчилари рақибнинг ёш вакилларини осонгина доғда қолдирмоқда.

  • 5'

    "Тўлкилар" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ндиди ҳужумда қоида бузди.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқалардан фаоллик кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!