«Манчестер Юнайтед» А Сериясидаги янги футболчини танлади
«Рома» жамоасида тўп суриб келаётган фланг ҳимоячиси Уэсли Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, 23 ёшли бразилиялик латералга «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирган. «Қизил шайтонлар» ҳимоя чизиғини кучайтириш режаси доирасида Уэсли номзодини эҳтимолий янги трансферлар рўйхатига киритган.
Шунингдек, футболчининг хизматларига яна икки гранд клуб – мадридлик «Атлетико» ва лондонлик «Арсенал» ҳам даъвогар сифатида тилга олинмоқда.
Уэслининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Ҳимоячининг эҳтимолий трансфер баҳоси тахминан 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар